Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлиб қолдилар. Фатҳ қилинган ерлардаги аҳоли ҳокимларда илгари учратмаган ўзгача одамларни кўрди, ҳокимлар уларни ўзлари билан тенг кўрадиган, уларнинг ишлари-эҳтиёжларини бажаришда астойдил елиб-югурадиган одамлар эди. Бу олий фазилатлар ўша ҳокимларни ва Исломни улар учун маҳбуб қилиб қўйди. Ҳокимлар ва бошқа мусулмонлар аҳли китоб аёлларга уйланишар, аҳли китоблар сўйган гўштлардан ва улар пиширган таомлардан ейишар эди. Бундай аралашиб яшаш уларни Исломга киришга ундовчи омил бўлди. Чунки улар ҳокимларда Ислом асарини, низом татбиқ қилинишида эса унинг нурини кўришди. Шу сабабдан бу халқлар бир-бирлари билан бирлашиб, битта яхлит умматга айландилар.
Ислом мусулмон бўлганларда пайдо қилган умумий инқилоб (ўзгариш) шу нарсада кўринадики, дин уларнинг ақлий савиясини кўтариб, уларда Исломий Ақидани пайдо қилди. Бу ақида барча фикрларга асос бўладиган ҳамда фикрларни тўғри ёки нотўғрилиги ўлчанадиган мезонига айланди. Шунинг учун Ислом уларни виждоний иймондан ақлий иймонга, бутларга, ўтга, учликка (ҳудони учта деб билиш) ва шу каби нарсаларга ибодат қилишдан ва бундай ибодат тақозо этадиган нодонликдан ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга буюрди. Ислом уларни охират ҳаётини тасдиқлайдиган, охират ҳаётини ва ундаги азоб ва неъматларни Китоб ва Суннатда баён қилиб берган суратда тасаввур қиладиган шахсларга айлантирди. Натижада улар охиратни ҳақиқий ҳаёт деб биладиган бўлишди. Бу билан уларда ҳаётнинг ўзига хос маъноси ва қадр-қиммати пайдо бўлди. Зеро, бу ҳаёт бошқа абадий ва бахтли ҳаётга олиб борадиган йўлдир. Шунинг учун бу дунё ҳаётига юзландилар, уни эътиборсиз ташлаб қўймадилар, ҳаёт асосларини маҳкам ушлаб, Оллоҳ Таолонинг бандалари учун чиқарган зийнатлари ва ҳалол ризқларидан фойдаландилар. Ислом ҳаётга тўғри ўлчовларни ва ҳақиқий тасвирни берди. Аввал ҳаётдаги ўлчов фақат манфаатдан иборат бўлиб, бу манфаат амалларга ундовчи воситалардан бўлса, энди ҳаётдаги ўлчов ҳалол ва ҳаром деган тушунча, амалларга ундовчи омил Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқлари бўлиб қолди. Амалларни бу буйруқ ва қайтариқларга мувофиқ юритишдан кўзланган мақсад Оллоҳнинг розилигига эришишга айланди. Шунга кўра амал агар намоз, жиҳод ва шу кабилар бўлса, унинг қиймати руҳий, агар савдо-сотиқ, ижара ва шу кабилар бўлса, унинг қиймати моддий, агар омонатдорлик, раҳмдиллик ва шу кабилар бўлса, унинг қиймати ахлоқийдир. Одамлар Исломга кирганларидан кейин амалга йўлловчи омил билан амалнинг қийматини ажрата бошладилар. Бу билан Ислом уларга ҳаётни бутунлай бошқача суратда тасвирлаб берди ва бу тасвирни белгилаб берган - Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқлари, яъни ҳалол ва ҳаром ўлчови эди.
Ислом уларга саодатнинг ҳақиқий маъносини тушунтириб берди. Илгари улар эҳтиёжларни қондиришни, танага лаззатлар бахшида қилишни саодат деб билишган бўлса, Исломга киришгач саодат Оллоҳнинг розилигига эришиш бўлиб қолди. Чунки саодат инсоннинг
118-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|